20:43 / 21.11.2015
6265

Германия жанубидаги турар-жой биносидаги портлаш сабабли 4 киши ҳалок бўлди

Германия жанубидаги турар-жой биносидаги квартиралардан бирида портлаш содир бўлиши сабабли 4 киши, жумладан 2 бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Welt нашри.

Таъкидланишича, портлаш Карлсруэ шаҳридаги 8 квартирали уйнинг 2-қаватида юз берган. Уйда яшайдиган қолган одамларга зиён етмаган.
Полицияга ҳозирча воқеа сабаблари номаълумлигича қолмоқда. Шунингдек, тергов ҳалок бўлганлар бир оилага мансуб бўлгани ҳақидаги маълумотга ҳам эга эмас.

Top