Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Юнайтед» сафарда «Уотфорд»ни таслим этди
Англия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган "Уотфорд" ҳамда "Манчестер Юнайтед" клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, манкунианликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, ўйиннинг 11-дақиқасидаёқ Мемфис Депай манкунианликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
87-дақиқага келиб Дини пенальтидан мувозанатни тиклаган бўлса, орадан уч дақиқа ўтгач айнан Динининг автоголи Луи ван Гал шогирдларига ғалабани тақдим этди.
Уотфорд – Манчестер Юнайтед 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 11 Депай, 1:1 – 87, пенальти Дини, 1:2 – 90, автогол Дини.
Уотфорд – Гомес, Ньом (Паредес, 69), Кэткарт, Бритос, Анья, Капу, Уотсон, Абди, Дини, Хурадо (Аке, 46), Игало.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Янг, Жонс (Макнейр, 69), Смоллинг, Блинд, Шнайдерлин, Швайнштайгер, Мата (Перейра, 79), Эррера (Рохо, 25), Лингард, Депай.
Огоҳлантиришлар: Уотсон (68), Янг (74), Лингард (75).
Манба:uff.uz