15:56 / 21.11.2015
5485

"Пахтакор" 11-марта Ўзбекистон чемпиони бўлди

Бугун, 21 ноябрь куни Олий лига 30-тури доирасида охирги учрашувлар ўтказилди ва миллий чемпионатнинг жорий мавсуми якунланди.

Жорий мавсум чемпиони номи охирги турда аниқланди. Тошкент шаҳридаги "Пахтакор" марказий стадионида ўтказилган «Пахтакор» – «Андижон» учрашуви мезбонларнинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Тошкентдаги ўйиннинг 13-дақиқасида Махарадзенинг пасидан сўнг Машарипов жарима майдонига кириб борди ва дарвозани ишғол қилди - 1:0. Тайм сўнггида Искандеровнинг пасидан кейин Жавоҳир Соҳибов чамаси 20 метрлардан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди, тўп тўсинга тегиб дарвоза ичига бориб тушди - 2:0. Андреевнинг пасидан сўнг Кримец боши билан дарвозани ишғол қилди - 3:0. 

72-дақиқада 11 метрли жарима тўпини ишлаган Сергеевнинг ўзи гол урди - 4:0. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Игорь Сергеев дублга эришди - 5:0. Орадан икки дақиқа ўтиб Анвар Солиев пенальтидан ўйиннинг сўнгги голини урди - 6:0.

Бу ғалаба эвазига "Пахтакор" ҳисобидаги очколар сони 75тага етди ва жамоа ўз тарихидаги 11-чи чемпионликка эришди.

Жамоанинг асосий ҳужумчиси Игор Сергеев "Андижон"га қарши ўйинда 2та гол уриш эвазига ўз голлари сонини 23тага етказиб, мавсум тўпурарига айланди.

Бу ўйин билан параллел равишда Наманганда ўтказилган «Навбаҳор» – «Локомотив» учрашувида  меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. «Локомотив» 74 очко билан иккинчи ўринда қолди.

Олий Лига 30-тур
«Пахтакор» – «Андижон» - 6:0

Голлар: Машарипов 15, Соҳибов 41, Кримец, 45+1, Сергеев 72 (пен), 84, Солиев 87 (пен).
«Пахтакор»: Лобанов, Андреев, Кримец, Козак, Ҳошимов, Соҳибов, Махарадзе (с), Каримов, Искандеров, Машарипов, Сергеев
«Андижон»": Исабоев, Ҳусанов, Турсунов, Бобохонов, Отахонов, Жумабоев, Абдуллаев, Гусейнов, Асқаралиев (с), А.Раҳмонов, Бекмуродов.

Четлатиш: Санжар Асқаралиев 74

«Навбаҳор» – «Локомотив» - 2:3

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 44, - 0:1 (Темур Кападзе). Отабек Валижонов 53, - 1:1 (Тоҳир Шамсиддинов). Санъат Шихов 68, - 2:1. Лутфулла Тўраев 90+1, - 2:2. Мўйдин Мамазулумов 90+3, - 2:3. 

«Навбаҳор»: Акмал Ортиқов, Алишер Саматов, Раҳматилло Бердимуродов, Санъат Шихов, Азим Аҳмедов, Отабек Валижонов, Аъзам Алиев, Шаҳбоз Эркинов, Роббим Ҳасанов, Дилшод Жабборов (С), Тоҳир Шамситдинов.

«Локомотив»: Маъмур Икромов, Бобир Йўлдошев, Дилшод Раҳматуллаев, Марат Бикмаев, Тимурхўжа Абдухолиқов, Лутфулло Тўраев, Жасур Ж. Ҳасанов, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳметов, Олег Зотеев.

Top