13:21 / 21.11.2015
3289

Тожикистоннинг ички савдо айланмаси 836 млн долларга тушиб кетди

Тожикистоннинг жорий йил ўн ойи давомида ички савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 836,6 млн долларга тушиб кетди. Бу ҳақда мамлакат президенти ҳузуридаги статистика агентлиги хабар берган.

Савдо баланси 2 млрд доллар ҳисобида қуйилаб кетган.
Ўтган ўн ой вақт орасида Тожикистон 750 млн доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилган. Бу ўтган йилги шу давр кўрсаткичига нисбатан 62,4 млн долларга (7,7 фоиз) камдир.
Товарлар импорти эса 2,8 млн доллар атрофидаги кўрсаткичга эга бўлди. Бу 2014 йил январь-октябрь ойи кўрсаткичига қараганда 21,8 фоизга камдир.
Тожикистон жорий йилнинг январь-октябрь ойлари оралиғида 87 мамлакат билан ички савдо айланмасини олиб борган.

Республиканинг савдо бўйича асосий ҳамкорлари Россия (940 млн доллар атрофида), Хитой (608 млн доллар) ва Қозоғистон (590 млн доллар) бўлган.

Top