16:05 / 22.11.2015
9626

100 ёш остонасида топилган бахтлар

Қуйида суратлари келтирилган жуфтликлар ўз севгисини топиш ва тўй қилишга ҳеч қачон кеч бўлмаслигини исботлашди. Тўйга баҳона турли бўлиши мумкин, аммо охирги 100 йил статистик маълумотлари шуни кўрсатдики, аксари эркаклар 26 ва 28 ёш оралиғида уйланишаркан, қизлар эса 22 ва 26 ёш оралиғида турмушга чиқишаркан. Ёши катта жуфтликлар ҳам моддий, ҳам маънавий ўзларини тутиб олган бўлишади. Чунки бу ҳислат кўпчилик ёши кичик жуфтликларни қийнаб туради.

Умуман олганда кесайиб қолганда оила қуриш бир томондан яхши. Чунки вақтингни барини ўз жуфтингга бағишлайсан. Ўқишга бориш керак, ишдан кеч қолмаслик лозим ва бошқа майда-чуйдалар ортиқ безовта қилмайди. Шу боис улар ҳар томонлама никоҳга тайёр бўлишади.

P.S: Юқоридаги гапларимиз ёки қуйида келтирмоқчи бўлган суратларимиз қайсидир жиҳатдан бизнинг маданиятга, қадриятларга тўғри келмас. Аммо масалага бир ёқлама ёндашмаслик лозим. Тан олиб айтиш лозимки, кекса отахону-онахонларимиз кексалик даврини невара-эвараларига насиҳат қилиб, уларни дуо этиб ўтказишади. Тўй қилиб, жуфт танлашни тасаввурам қилишолмайди. (Айрим шўх отахонларни назарда тутмаса. Зеро улар бўлмаганида Етмишбой, Саксонбой ва ҳатто Тўқсонбой исмлари бўлмасди.)

Бироқ гап тўй қилишда эмас. Ўша бобою бувиларимиздан ўз жуфтлари ҳақида сўранг ва уларнинг кўзига бир дам тикилинг. Ширин хотира бир сония бўлсада юз очади ва улар кўзларда акс этади. Гап худди ана шунда. Инсон жисмонан қариб, заифлашиши мумкин, бироқ унинг қалби ҳеч қачон қаримайди. Қалб ўзида туғилган туйғуларни ҳеч қачон юқотмайди ва йиллар оша сақлайди. Ҳамма гап қалбда, юракда...

1. 91 ёшли Элтон Николс ва 84 ёшли Бетти Холл бир-бирларини кексайиб қолишганда учратишди ва тўй қилишди

2. 101 ёшли куёв ва 103 ёшли келин ўзларининг илк келин-куёвлик суратларини олишмоқда

3. “Ёш оила”: 94 ёшли куёв ва 86 ёшли келин

4. Қандай таъсирли!

5. 85 йиллик жуфтлик 48 йиллик ажрашишдан сўнг яна оила қуришди

6. Жуфтлик биринчи бўсадан 75 йил ўтиб оила қуришди

7. Мана бу жуфтлик ҳам тўй қилишга ногоҳон қарор қилишди

8. Саксон йил олдин улар танишишганди, энди мана, оила қуришаяпти

9. Ҳар доим бирга!

10. Уларга бахт тилаймиз!

11. Ҳаммаси энди бошланаяпти

Top