01:41 / 22.11.2015
3236

Бельгия полицияси портловчи моддаларга эга икки нафар террорчини қидирмоқда

Бельгия ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари террорчиликда гумон қилинаётган камида икки нафар шахсни қидирмоқда, улардан бири портловчи моддали камар тақиб олган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Le Soir нашри.

Аввалроқ Брюсселда теракт содир этилиши мумкинлиги туфайли барча кафе ва ресторанлар кеч тушгандан кейин ёпилиши маълум қилинганди.

Бельгия бош вазири мамлакатда Париждаги каби терактлар уюштирилиши мумкинлигидан огоҳлантириб ўтди.

Top