22:22 / 22.11.2015
4208

Эронда The Washington Post нашри журналисти қамоқ жазосига тортилди

Эронда суд АҚШнинг The Washington Post нашри журналисти Жейсон Резайнни жосуслик учун қамоқ жазосига маҳкум этди, деб хабар бермоқда Эрон бош прокурори Ғулом Ҳусайн Мўсҳани Ажайга иқтибос келтирган ҳолда Washington Post нашри.

Ажай журналист қандай муддатдаги қамоқ жазоси олганини маълум қила олмаган.

“Жейсон Резайн қамоқ жазосини ўтайди, бироқ мен ҳозирча тафсилотларни айта олмайман”, деб айтди прокурор.

Журнал муҳаррирларидан бири Дуглас Желнинг айтишича, Резайннинг қамоқда қолиши адолатсизликдир.

“Жейсон қамоқда 487 кун ўтказгандан кейин ҳам Эрон у томондан йўқ қўйилган қоидабузарлик бўйича ҳеч қандай исбот келтира олмади. Ҳибсга олинган ва ҳукм чиқарилган – ёлғон, у зудлик билан озодликка чиқарилиши керак”, деб айтди Жел.

Теҳронда 2012 йилдан бери махсус мухбир бўлиб ишлаган Жейсон Резайн жорий йилнинг июлида ўз рафиқаси билан ҳибсга олинган. Унинг рафиқаси октябрда озодликка чиқарилган. Шу муддат ичида журналистга нисбатан ҳеч қандай айблов эълон қилинмаган.

Аввалроқ Эрон ҳукумати Жейсон Резайнни бир неча йилга озодликдан маҳрум этгани маълум қилинганди.

Top