12:40 / 22.11.2015
12997

Фойдали ёлғон...

Болалик чоғимиздан катталар доимо рост гапир, ёлғон гапириш яхши эмас деб уқтиришади. Мексика Миллий Университети, Финландиянинг Аалто университети ва Англиядаги машҳур Оксфорд университи мутахассисларидан таркиб топган гуруҳ аъзолари кузатувлар натижасида, “яхшиликни кўзлаб ёлғон гапириш жамият учун фойдали”, деган хулосага келишди.

Шундай вазиятлар бўладики, ишлатган ёлғонимиз яхшиликка хизмат қилади. Масалан, кунимиз ёмон ўтганига қарамасдан бунинг аксини айтишимиз, ёки низо келиб чиқмаслиги учун ёлғон ишлатиш жамиятимиз томонидан қабул қилинган ҳолат деб қараймиз. Вақт ўтгани сари баъзи инсонлар маҳоратли ёлғончига айланиб боришади, балки бунинг яхши тарафлари ҳам бордир...

Мутахассисларнинг изланишларига кўра, яхшилик йўлида айтилган ёлғонлар фақатгина жанжаллар ёки хафагарчиликларнинг олдини олибгина қолмасдан, жамият шаклланишидаги асосий омиллардан биридир.

Яна шу маълум бўлдики, бировни тунаганлик ёки жароҳатлаганлик тўғрисидаги катта ёлғонлар муносабатларни барбод қилган бўлса, кимнидир хотиржам қилиш учун ишлатилган беозоргина ёлғонлар акс натижаларни берган: инсонларнинг ўзаро муносабатлари янада яхшилана борган.

Top