18:53 / 22.11.2015
9228

Ҳафта дайжести: Асосий хабарлар. Жаҳон (16-22 ноябрь)

Ҳурматли ўқувчилар! Жаҳонда хафта давомида (16-22 ноябрь) содир бўлган хабарлар хроникасини эътиборингизга такроран ҳавола этамиз.

Афғонистонда террорчи-ҳудкуш ўзини портлатиб юборди

Афғонистонда террорчи-ҳудкуш ўзини портлатиб юборди. Натижада бир киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters.

Жеб Буш АҚШни ИШИДга уруш эълон қилишга чақирди

АҚШ президентлигига республикачилар томонидан номзод бўлган Жеб Буш АҚШнинг ИШИДга қарши "уруш эълон қилиши"ни сўради. Бу ҳақда "Политико" нашри хабар тарқатган.

ИШИД Париж ва Истанбулда бир вақтда теракт уюштиришни режалаштиргани маълум бўлди

13 ноябрь куни Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Истанбул шаҳрида улкан терактларни амалга оширишда гумон қилинган 5 кишини қўлга олган. Бу ҳақда The Guardian хабар тарқатди.

АҚШ Гуантанамодаги беш нафар маҳбусни БААга жўнатди

АҚШ Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган 5 нафар маҳбусни Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига жўнатди. Бу ҳақда Пентагонга асосланган ҳолда Рейтер нашри хабар тарқатган.

Британия Париждаги терактлардан сўнг махсус хизматлар ходимлари сонини оширишга қарор қилди

Британия ҳукумати терроризмга қарши кураш учун махсус хизматларни молиялаш ҳажмини кенгайтириб, улардаги штатлар сонини 15 фоизга оширади. Бу ҳақда британ бош вазири Дэвид Кэмерон девонхонаси эълон қилган пресс-релизда сўз боради.

Миср пирамидаси Россия, Франция ва Ливан байроғи тусини олди

Мисрдаги пирамида терактлар ва авиаҳалокатда нобуд бўлган одамлар хотирасига ифода тариқасида Россия, Франция ва Ливан байроқлари тусига кирди, деб маълум қилмоқда. Ahram Online.

Жаҳон банки: 2030 йилда қашшоқлар сони сезиларли даражада ортади

Агарда аҳолининг камбағал қатламини об-ҳаво катаклизм(фалокат)лари ва сув сатҳининг кўтарилишидан ҳимоя қилиш учун зарур чоралар кўрилмаса, иқлим ўзгаришлари 2030га бориб 100 миллион нафардан зиёд кишини қашшоқлик даражасига келтириб қўяди, дея маълум қилди Жаҳон банки.

Қирғизистонда 19 ёшли ИШИД одам ёлловчиси қўлга олинди

Қирғизистон ИИВ ходимлари Сурия ва Ироқдаги қуролли можароларда бир қатор террористик гуруҳлар таркибида жанг олиб борадиган одамларни ёллаш билан шуғулланган 19 ёшли республика фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда 16 ноябрь куни маҳкама матбуот хизмати хабар қилди.

Сурияда аёллар кийимида қочишга уринган ўнлаб жангарилар қўлга тушди

Сурияда иттифоқчилар томонидан қамал қилиб турилган Ҳалаб шаҳридан чиқиб, аёллар кийимини кийган ҳолда қочиб кетишга уринган ИШИДнинг ўнлаб жангарилари қўлга тушди. Бу ҳақда Эроннинг Фарс ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Қонга ботган “Батаклан” театридан биринчи кадрлар чоп этилди

Якшанба куни жаҳон матбуотида Париждаги “Батаклан” театрида содир бўлган оммавий қирғиннинг дастлабки суратлари пайдо бўлди.

Тожикистонда 300 метр чуқурликка қулаб тушган автобус ичида 2 ёшли қизча тирик қолди

Тожикистоннинг тоғли дарасида 300 метр пастликдаги жарга қулаб тушган микроавтобус ичида бўлган 2 ёшли қизча тирик қолди. Бу ҳақда Тожикистон телеграф агентлиги хабар тарқатган.

Кличко Киев мэрлиги учун сайловда ғалаба қозонди

Киевнинг амалдаги ҳокими (мэр) Виталий Кличко шаҳар мэрлиги учун ўтказилган сайловнинг иккинчи тури якунларига кўра ғолиб бўлди. Бу ҳақда 112Украина нашри хабар тарқатди.

Facebook Париж ва Байрутдаги терактларга икки хил муносабатда бўлгани боис танқид остига олинди

Парижда содир этилган қўпорувчилик ҳаракатларидан сўнг интернетда энг қизғин муҳокама қилинаётган масалалардан бири Facebook ижтимоий тармоғи бўлди. Гап шундаки, тармоқ франциялик фойдаланучиларга “хавфсизлик текшируви” хизматини тақдим этди, шунингдек, фойдаланувчиларга ўз аватарларига Франция байроғини ўрнатишни талаб қилди.

WikiLeaks Оқ уйдаги коррупция ҳақидаги махфий аудиоёзувларни чоп этди

WikiLeaks портали Оқ уйдаги коррупция ҳақидаги 30 соатлик махфий аудиоёзувлар ва стенограммаларни чоп этди.

Пентагон: АҚШга ёлғиз террористлар энг кўп хавф туғдиради

Бугунги кунда ИШИД томонидан АҚШ учун уюштириладиган таҳдидлар ичида ёлғиз террористлар энг кўп хавф туғдиради, дея маълум қилди Пентагон раҳбари Эштон Картер.

Мисрда А321 самолёти қулаган жойдан 70 км узоқликда 24 жангари йўқ қилинди

Миср хавфсизлик кучлари ходимлари Марказий Синайда фаолият юритган ИШИДнинг бўлимига қарашли бўлган 24 жангарини Россиянинг А321 самолёти қулаган жойдан 70 км узоқликдаги жойда йўқ қилдилар, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Обама Сурияда ер усти операцияси ўтказилиши имкониятини истисно қилди

АҚШ президенти Барак Обама АҚШ ИШИДга қарши курашиш стратегиясини ўзгартирмаслигини айтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Кэмерон экстремизмни қоралаётган мусулмонларни қўллаб-қувватлашга чақирди

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон исломни тинчлик дини сифатида кўришни таклиф қилаётган фаолларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Америкалик ҳарбийлар Парижга саёҳат қилиши тақиқланди

АҚШ ҳарбийларининг Париж шаҳрига рухсатсиз бориши тақиқланди. Бу ҳақдаги қарор АҚШ Ҳарбий қуролли кучларининг Европа бўлинмаси расмий сайтида жойлаштирилган.

Путин G20 аъзоларини ИШИД билан молиявий ҳамкорликда айблади

Россия президенти Владимир Путин G20 саммити якунларига бағишланган матбуот-анжуманида “Катта йигирматалик”ка кирувчи айрим давлатларни ИШИД террорчилик ташкилоти билан нефть савдоси бўйича ҳамкорлик қилаётганликда айблади.

Трамп АҚШда масжидларни ёпиб қўйишни “жиддий ўйлаб кўришга” чақирди

АҚШ президенти лавозимига номзодлардан бири Дональд Трамп АҚШда масжидларни ёпиб қўйиш имконияти ҳақида жиддий ўйлаётганини айтди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Афғонистон шимоли-ғарбида 1 қишлоқ жангарилар қўлидан озод қилинди

Толибон ташкилоти аъзолари ҳисобланган 20 нафар жангари Афғонистон шимоли-ғарбидаги Сарипул вилояти, Ширамхо тумани ҳудудида ҳукумат ҳарбий кучлари томонидан ўтказилган ҳарбий амалиёт натижасида ўлдирилди.

Европадаги ОАВлар хатолик туфайли канадалик суратини Париж теракти ижрочиларидан бири сурати сифатида тарқатишди>>

Канадалик Вирендер Жуббал хатолик туфайли Европанинг йирик ОАВлари ўқувчиларига Париждаги теракт ижрочиларидан бири сифатида таништирилди. 

Франция самолётлари Роққада навбатдаги ҳаво зарбаларини амалга оширди

Франция Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли самолётлар Суриянинг Роққа шаҳрида ИШИД нуқталарига зарба берди

Австралияда илк мусулмонлар партияси пайдо бўлди

17 ноябрь куни Австралияда илк мусулмон партияси ташкил этилди. "Австралия мусулмонлари партияси" номини олган бу сиёсий тузилма раҳбари мамлакат сенати учун сайловда иштирок этиш ниятида экани маълум қилинган.

Францияда 13 ёшли бола тасодифан ўз синфдошини отиб қўйди

Францияда 13 ёшли бола мактаб автобусида тасодифан ўз синфдошини отиб қўйди, деб хабар бермоқда France Info.

АҚШда энг яхши ядровий бомба синовлар якунланди

АҚШ модернизациядан ўтган B61-12 атом бомбасининг якуний, учинчи синовларини якунлади. У ўз ичига ядровий зарядни портлатишни олмаган эди, деб тушунтирди АҚШ энергетика вазирлиги қошидаги Ядровий хавфсизлик бўйича миллий бошқарма вакиллари.

Россия ҳукумати А321 самолёти теракт туфайли қулаганини тасдиқлади

Россия ФСБ (Федерал хавфсизлик хизмати 31 октябрь куни Мисрда қулаб тушган A321 лайнери ҳалокати теракт амалга оширилиши туфайли содир бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Рим папаси: Худо номини қотиллик учун қўллаш куфрдир>>

Рим папаси Франциск Парижда содир этилган терактларни қоралади. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, у Худо номидан фойдаланиб қотилликка қўл урган одамларни кескин қоралаган.

Гвинеяда Эболага чалинган сўнгги бемор тузалди>>

Гвинеяда Эбола вирусига чалинган сўнгги бемор даволаниб, касалхонадан чиқарилди, деб хабар бермоқда Reuters.

ОАВ: Россия ИШИД позицияларига сув ости кемасидан зарбалар берди>>

Россия Ўрта Ер денгизидаги сув ости кемасидан ИШИД позицияларига “Калибр” қанотли ракеталари билан зарбалар берди, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлигига яқин манбага иқтибос келтирган ҳолда РБК нашри.

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида сув тошқинлари рўй берди>>

17 ноябрь куни Саудия Арабистоннинг Жидда шаҳри кўчалари кучли тошқинлари қуршовида қолди. Бу ҳақда arabnews.com интернет нашри хабар қилди.

Путин террористларга ёрдам бераётганларни огоҳлантирди>>

Россия президенти Владимир Путин Мисрдаги А321 самолёти ҳалокатини уюштирган террористларга ёрдам кўрсатишнинг оқибати ҳақида огоҳлантирди.

NYT: Хитойда маҳбусларнинг тана аъзолари трансплантация учун қўлланади>>

Хитойда маҳбусларнинг тана аъзолари илгаригидек кўчириб ўтказишда қўлланмоқда, ваҳоланки, соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг ўтган йилги баёнотида бундай амалиётдан воз кечилишини таъкидлаган эди.

Миср А321 самолёти ҳалокатида ҳеч қандай жиноят изи йўқлигини маълум қилди>>

Миср текширувлар натижасида А321 ҳалокатида ҳеч бир жиноят изи йўқлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Эйфель минораси портлаш хавфи борлиги сабаб ҳарбийлар томонидан қуршаб олинди>>

Эйфель минорасига бомба қўйилгани ҳақидаги телефон қўнғироғидан сўнг, у ҳарбийлар томонидан қуршаб олинди, деб хабар бермоқда CNN.

Норвегия полицияси 1,5 минг қочқинни “йўқотиб” қўйди>>

Норвегия полициясига мамлакатдаги қочқинлар жойлашган марказдан 1,5 минг нафар кишининг қаёққа “йўқолгани” номаълум бўлиб турибди.

Башар Асад: Франция террорчиликка қарши Қатар ва Саудия билан иттифоқликда кураша олмайди>>

Сурия президенти Башар Асад Франциянинг Valeurs Actuelles нашри бош муҳаррири Ив де Кердрел Парижда содир этилган қўпорувчилик ҳаракатларига муносабат билдирди. Суҳбат Дамашқда бўлиб ўтди.

Франция Сурияда ИШИД марраларига янги зарбаларни берди>>

Франция Мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан самолётлар Суриянинг Раққа шаҳридаги ИШИД объектларига қарата янги авиазарбалар туркумини йўллаганини маълум қилди, дея хабар бермоқда BFMTV телеканали.

Обама: Россия Асадни қўллашдан ИШИДга қарши курашга ўтиши лозим>>

АҚШ президенти Барак Обама Россия тез орада Сурия президенти Башар Асадни “кўр-кўрона” қўллаб-қувватлашдан кўра ИШИДга қарши курашга жиддий эътибор беришини чин дилдан исташини тан олди.

AP Париж терактида ҳалок бўлганларнинг рўйхатини эълон қилди>>

Associated Press агентлиги Париж терактида ҳалок бўлганларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхатини эълон қилди.

Париждаги аксилтеррор амалиёти вақтида аёл террорчи ўзини портлатиб юборди>>

Париж шимолидаги Сен-Дени туманида Франция махсус хизматлари томонидан ўтказилган аксилтеррор амалиёти вақтида қўлга тушишни истамаган аёл террорчи ўзини портлатиб юборишга улгурган.

ОАВ: АҚШ Ироқдан нефть сотиб олиш ҳажмини икки баробарга оширди>>

АҚШ 2015 йилнинг август-октябрь ойларида Ироқ нефти импорти ҳажмини икки баробарга ошириб, кунига 521 минг баррелга қадар етказди. Бу ҳақда CNN телеканали 17 ноябрь куни эълон қилди.

АҚШ ва Россия Антарктидадан ядровий бомба материалларини олиб чиқди>>

АҚШ ва Россия Антарктидадан ядровий бомба ясаш учун қўлланиши мумкин бўлган, ҳеч ким томонидан ҳимоя қилинмаётган радиофаол унсурларга эга ускуналарни эвакуация қилди. 

Париж терактида қурбон бўлганларнинг барчасининг шахси аниқланди>>

Франция ҳукумати Париж терактида ҳалок бўлганларнинг барчаси шахси аниқлангани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Foresight News нашри мухбири ўз твиттери орқали хабар берган.

Ливан ТИВ: Байрут террорчиликка қарши курашда Россия ёрдамидан фойдаланиши мумкин>>

Ливан ташқи ишлар вазири Жебран Басилнинг қайд этишича, Байрутда террорчиликка қарши курашишда Россиядан ёрдам олиниши мумкинлигини инкор қилмади, дея хабар бермоқда ТАСС.

ФИФА Блаттер ва Платинининг апелляцион мурожаатини инобатга олмади>>

ФИФА Апелляция қўмитаси ташкилот президенти Йозеф Блаттер ва УЕФА президенти Мишел Платинига нисбатан белгиланган жазо муддати бўйича берилган шикоятларни рад этди, дея хабар берилади ФИФА пресс-релизида.

Туркиялик мухлислар Грецияга қарши ўйин арафасида 1 дақиқалик сукут ўрнига ҳуштакбозлик қилишди>>

УЕФА ҳомийлигидаги ўйинларда Париж теракти қурбонлари хотирасига ҳурмат сифатида 1 дақиқалик сукут сақланишига келишиб олинганди.

Россия авиацияси ИШИДнинг Суриядаги марраларига кенг кўламли авиазарбалар берди>>

Top