Ҳурматли ўқувчилар, тугаётган ҳафтада (16-22 ноябрь) рўй берган энг қизиқарли янгиликларни такроран ҳавола этамиз.
Тошкентда Баҳодир Йўлдошев ҳақидаги китоб тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкентда таниқли драматург ва режиссёр Баҳодир Йўлдошевнинг ижод йўлига бағишланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда журналистлар, актёрлар, режиссёрлар, танқидчилар, шоир ва ёзувчилар иштирок этди.
Qoros компанияси тўрт эшикли кабриолетини намойиш қилди
Хитойнинг Chery фирмаси ва Исроилнинг Israel Corporation консорциуми томонидан ташкил этилган Qoros компанияси тўрт эшикли Qoros 6 кабриолетини тақдим этди
Google акциялари нархи рекорд даражада ўсди
Google Inc. компаниясининг акциялари жума кунги савдоларда 16,3 фоизга ўсиб, рекорд даражадаги 699,62 долларлик қийматни ташкил қилди. Компания капитализацияси бир уринишда 66,9 млрд долларга ўсди, дея хабар бермоқда MarketWatch.
Motorola смартфонлари Android 6.0 билан таъминланиши бошланди
Motorola Moto X Style ва Moto X 2014 қурилмалари Android 6.0 Marshmallow операцион тизимини ўрнатиш имкониятга эга бўлмоқда.
Дунёдаги энг яхши “ҳамма нарса ичида” тизимидаги меҳмонхоналар номи айтилди
“Ҳамма нарса ичида” тизими бўйича ишловчи дунёдаги энг яхши меҳмонхона деб Мальдив оролларидаги беш юлдузли Kurumba Maldives тан олинди.
Ака-ука Меладзелар биринчи марта рафиқалари билан жамоатчилик олдига чиқишди
Кремльда ўтказилган ака-ука Константин ва Валерий Меладзеларнинг юбилей концертида санъаткорлар ўз турмуш ўртоқлари – Вера Брежнева ва Альбина Жанабаевалар билан жамоатчилик олдига чиқишди.
Москва ҳайвонот боғида қизил пандалар сони иккитага етди>>
Москва ҳайвонот боғида қизил пандалар сони иккитага етди, дейилади муассасанинг расмий сайтида чоп этилган хабарномада.
Видео: Саудия Арабистонидаги ғайриоддий қум дарёси>>
Саудия Арабистонидаги Руб ал-Хали чўли ўртасида дарёни эслатувчи ғайриоддий ҳодисага гувоҳ бўлишди. Қуйидаги видеода худди дарё каби оқаётган дўл доначаларини кафтига олган кишини кўриш мумкин.
G20 саммитида россиялик журналистларнинг йўқолган юки Париждан топилди>>
Анталияда ўтган G20 саммитидан сўнг, россиялик бир қанча журналистларнинг юки йўқолиб қолди. Сўнг улар Париждан топилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” россиялик дипломатнинг маълумотига асосланиб.
Тошкентликлар камёб табиат ҳодисасига гувоҳ бўлишди (Фото)>>
16 ноябрь куни Тошкент шаҳрида яшовчилар кам кузатиладиган табиат ҳодисаси гувоҳига айланишди.
Америкалик жарроҳлар куйиб қолган ўт ўчирувчига янги юз кўчириб ўтказишди>>
Америкалик жарроҳлар инсон юзини кўчириб ўтиш жарроҳлик амалиётида рекорд даражадаги мураккаб опрецияни амалга оширишди. 26 соат давом этган жарроҳлик амалиёти вақтида 41 ёшли ёнғин ўчирувчи Патрик Хардисон юзига янги юз қўйиш учун рекорд даражада тўқима тушди.
Қозоғистонда олти фарзандли бева қурилиши тугалланмаган бинода яшаётгани маълум бўлди>>
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида истиқомат қиладиган Жания Габдушева 2014 йилда турмуш ўртоғи юрак хуружи туфайли вафот этганидан сўнг олти фарзандини ёлғиз, бирор бошпанаси ва ёрдамларсиз тарбиялашга мажбур бўлиб қолди.
Марадона озиш учун ошқозонини операция қилдирди>>
Диего Армандо Марадона ошқозонида жарроҳлик амалиёти ўтказилган шифохонани тарк этди.
NYT: Хитойда маҳбусларнинг тана аъзолари трансплантация учун қўлланади>>
Хитойда маҳбусларнинг тана аъзолари илгаригидек кўчириб ўтказишда қўлланмоқда, ваҳоланки, соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг ўтган йилги баёнотида бундай амалиётдан воз кечилишини таъкидлаган эди.
Metro: суриялик қочқин Европага келиш учун буйрагини сотишга мажбур бўлди>>
Суриялик қочқин Европага кўчиб ўтишга кетган харажатларни қоплаш учун буйрагини сотишга мажбур бўлди. Бу ҳақда сербиялик гуманитар ишчининг сўзларига таянган ҳолда Metro нашри хабар бермоқда.
Европадаги ОАВлар хатолик туфайли канадалик суратини Париж теракти ижрочиларидан бири сурати сифатида тарқатишди>>
Канадалик Вирендер Жуббал хатолик туфайли Европанинг йирик ОАВлари ўқувчиларига Париждаги теракт ижрочиларидан бири сифатида таништирилди. Бунга унинг селфиларидан бири фотомонтаж қилиниб, твиттер орқали тарқатилгани сабаб бўлган.
Инсон ва маймун миялари орасидаги асосий фарқ айтилди>>
Америкалик олимларнинг ишонтиришича, инсон миясини маймун миясидан ажратиб турувчи муҳим бир жиҳат бор. Бунда инсоннинг энг яқин қариндоши ҳисобланмиш шимпанзе мияси назарда тутилмоқда.
“007: Спектр” фильмининг касса йиғимлари 500 млн доллардан ортди>>
“007: Спектр” фильми АҚШ прокатида икки ҳафтадан буён етакчиликни бой бермаяпти. Ўтган дам олиш кунлари фильм 35.4 млн доллар ишлади.
Арнольд Шварценеггер браконьерлик муаммосига эътиборни қаратиш мақсадида фил қозиқ тишини портлатиб юборди>>
Голливуднинг машҳур актёри Арнольд Шварценеггер браконьерлик муаммосига эътиборни қаратиш мақсадида фил қозиқ тишини портлатиб юборди. Бу акс этган ролик интернетда пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Channel24 телеканали.
Apple Watch қурилмасининг янги авлоди 2016 йилнинг июнь ойида чиқиши маълум бўлди>>
Apple компаниясининг етказиб берувчиларидан бири бўлмиш Quanta берган маълумотга кўра, Apple Watch 2 “ақлли” соатлари иккинчи чорак якунида чиқарилади.
ОАВ: Месси солиқ муаммоси туфайли Испаниядан Англияга кетмоқчи ва кўпроқ маош олмоқчи>>
"Барселона" жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси ўз фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирмоқчи. Бу ҳақда The Daily Star хабар тарқатган.
72 ёшли ўзбекистонлик ҳар куни велосипедда 10 км йўлни босиб ўтмоқда>>
Қашқадарё вилоятидаги ўқувчилар эътиборни жалб қилувчи ҳодиса ҳақида ёзишди. Қуйида 72 ёшида ўзининг жисмоний ҳолати билан кўпчиликка ўрнак бўла оладиган зиёли ҳақида ҳикоя қилинади.
Алданган келин ўзининг тўй либосида марафонда иштирок этди>>
Америкада алданган келин беш километрлик марафон масофасини тўй либосида босиб ўтди. У куёвликка даъвогар билан тўрт йилдан зиёдроқ вақт аввал танишган. Бироқ никоҳни қайд қилиш маросимидан бир ҳафта олдин Манулакка севгилиси хабар юбориб, барчаси тамом бўлганини маълум қилади.
Суарес: Агар кимдир Мессига қасддан жароҳат етказишга уринмаса, мен ҳам Рамоснинг елкасини оғритмайман>>
“Барселона ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионатининг 12 – туридан ўрин олган “Реал”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
Археологлар: Жанубий Америкада аҳоли 15 минг йил муқаддам яшай бошлаган>>
Тош қуроллар, жониворлар суяклари, ўсимликлар қолдиқлари археологларга Жанубий Америкада илк одамлар 15 минг йил муқаддам пайдо бўлганини аниқлашга ёрдам берди. Қазилма ишлари Чили жанубидаги Монте-Верде манзилгоҳида ўтказилди.
Бугун, 19 ноябрда Халқаро чекишга қарши кураш куни нишонланмоқда>>
Ҳар йили ноябрь ойининг учинчи пайшанбасида дунёнинг барча давлатларида Халқаро чекишга қарши кураш куни нишонланади. Жорий йилда бу сана 19 ноябрга тўғри келди.
Санъаткорларнинг “ставкаси” қанча?>>
“Даракчи” газетаси таниқли қўшиқчи ва бошловчиларнинг тўйдаги хизматлари тантана эгаларига неча пулга тушиши ҳақида материал эълон қилди.
McDonald's Эрон бозорига кира олмайди>>
Эрон ўз бозорига McDonald's тармоғининг кириб келишига йўл қўймайди.
Роузи Шароповани ижтимоий тармоқдаги машҳурлик бўйича ортда қолдирди>>
Аралаш қоидалар бўйича жангларда иштирок этувчи Ронда Роузи ўз фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олгач, унинг ижтимоий тармоқдаги мухлислари кескин миқдорда ошиб кетди ва у интернетдаги машҳур спортчи қизлар рўйхатидаги етакчиликни россиялик теннисчи Мария Шароповани ортда қолдирди.
Қозоғистонда Россиянинг бир қатор машҳур телеканаллари трансляцияси тўхтатилиши мумкин>>
Қозоғистоннинг “Телерадиоузатиш тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш киритувчи янги меъёр давлат раҳбари томонидан имзоланган бўлиб, у 2016 йил 1 январидан кучга киради.
Facebook исми ИШИДга ҳамоҳанг бўлган қизнинг аккаунтини ёпиб қўйди>>
Facebook ижтимоий тармоғи модераторлари англашилмовчилик туфайли исми ИШИДнинг инглизча қисқартмаси – ISIS’га ҳамоҳанг бўлган фойдаланувчининг саҳифасини бир суткага блоклаб қўйди.
“Утро с Юлией Высоцкой” кўрсатуви чоғида рекламанинг баландлиги туфайли иш қўзғатилди>>
Россия Федерал аксилмонопол хизмати НТВ телеканалига нисбатан эфирда трансляция қилинаётган реклама баландлиги даражасининг оширилиши муносабати билан иш қўзғатди.
Ўзбекистоннинг энг “очилиб” юрадиган хонандалари рейтинги эълон қилинди>>
Рўйхатдан ўрин олган 6 санъаткорнинг Instagram тармоғидаги шахсий суратлари, улардаги кийинишига эътибор қаратилди.
ОАВ: тантиқ фарзандлар қаердан пайдо бўляпти?>>
Бугунги ёшлар орасида айрим ҳолларда ортиқ даражада арзанда ва тантиқ фарзандлар учраётгани, улар нафақат ота-оналарига, балки атрофдаги бошқа одамларга ҳам муаммо келтириб чиқараётгани “Оила даврасида” газетасининг навбатдаги сонида чоп этилган мақолада таъкидлаб ўтилди.
Россияда ортиқча вазндан халос бўлганларга бир тонна кўмир мукофот сифатида берилади>>
Кемеровский вилояти раҳбари Аман Тулеев ҳукумат минтақада қазиб олинадиган кўмир ёрдамида семизликка қарши кураш олиб боришни режалаштираётганини маълум қилди, дея хабар бермоқда FlashSiberia.
Ўзбекча “Терминал”: фарғоналик эркак 2 кундан буён Шереметьево аэропортида яшашга мажбур>>
Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳрида туғилиб ўсган Олтиев Музаффар Ҳайдаралиевич мана 2 кундирки Москва аэропортларидан бирида туришга мажбур.
Янги Зеландияда давлат байроғини ўзгартириш бўйича умуммиллий референдум бошланди>>
Янги Зеландияда 20 ноябрь куни давлат байроғини ўзгартириш бўйича дастлабки референдум бошланди.
50 ёшли британиялик эркак бир соатда 2200 марта қўл таянчи машқини бажариб, рекорд ўрнатди>>
Британиялик 50 ёшли Карлтон Уильямс бир соатда 2200 марта қўл таянчи (отжимания) машқини бажарган ҳолда Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.
"Арсенал" мухлислари Мессини жамоага таклиф қилиш учун пул йиғишмоқчи>>
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси мухлислари "Барселона"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси учун тўлаш мақсадида пул тўплашга киришишди.
Windows тарихи: сотувга чиққанининг 30 йиллиги>>
30 йил аввал 1985 йилнинг 20 ноябрь куни Microsoft корпорацияси Windows операцион тизимининг илк версиясини тақдим этди.
Square тўлов тизими Twitter асосчисини 1 млрд долларга бойитди>>
Twitter ижтимоий тармоғи асосчиси ҳамда бош директори Жек Дорсига тегишли бўлган Square компанияси IPO’га чиққанидан сўнг унинг бойлиги 950 млн долларга ошди.
Шаҳрисабзлик ҳайдовчи самбо бўйича жаҳон чемпионига айланди>>
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳридаги винозаводида ("Шаҳрисабз вино-ароқ" АЖ) ҳайдовчи сифатида фаолият кўрсатадиган Муродулло Назаров Исроилда ўтказилган фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан ғолиб бўлиб қайтди.
Улуғбек Раҳматуллаевнинг мухлиси сохта чипта билан қўлга олинди>>
Хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг концертига ошиқаётган мухлиснинг қўлидаги чипта назорат чоғида сохта эканлиги аниқланди.
Pepsi компанияси илк смартфонини тақдим этди>>
Ичимликлар ишлаб чиқарувчи Pepsi компанияси ўзининг илк смартфонини расман тақдим қилди. Pepsi Phone P1 фаблети ўрта техник кўрсаткичлар ҳамда ҳамёнбоп нархга эга.
Хитойда 43 соат ичида эски кўприк бузилиб, ўрнига янгиси қурилди>>
Пекиндаги Саньюань кўпригини янгисига алмаштиришга қарор қилинди. Уни демонтаж қилишга бир сутка вақт кетди.
Россияда ўзбекистонлик ва қирғизистонлик кўнгиллилар рус тили бўйича бепул дарслар ўта бошлади>>
Россияда ўзбекистонлик ва қирғизистонлик кўнгиллилар томонидан меҳнат муҳожирларининг болалари учун рус тили бўйича бепул дарслар ташкил этилди.
47 ёшли Тони Хоук скейтбордда горизонтал трюкни бажарди>>
Скейтбординг юлдузи Тони Хоук “900” деб номланган трюкни яна бир бора бажарди. Унинг ўзи 1999 йили бу трюкни биринчи марта X Games мусобақаларида намойиш этган эди.
Хитойлик миллардер ўз бойлигини итлар учун бошпанага сарфлади>>
Хитойлик миллардер Ван Янь ўз бойлигининг қарийб барчасини уйсиз итлар учун бошпана қуришга сарфлади.
19 йиллик синовлардан сўнг АҚШда биринчи ген модификациясидан ўтган жониворга рухсат берилди>>
АҚШнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари сифатини назорат қилиш бўйича бошқармаси (FDA) ген модификациясидан ўтган Атлантика лососининг сотилишига рухсат берди.
Бугун Ойбек ва Нигоранинг никоҳ тўйиб бўлиб ўтади>>
Бугун, 21 ноябрь куни ўзбек эстрадасидаги хонандалар Ойбек ҳамда Нигоранинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистондаги энг машҳур тўй бошловчилари рейтинги тузилди>>
«Даракчи» газетаси таниқли бошловчиларнинг тўйлардаги хизмат ҳақлари бўйича рейтингларини тузиб чиқди. Тўйларга бориш нархлари «шартли бирликлар»да кўрсатилган (1 «шартли бирлик» = 1000 доллар).
Қирғизистоннинг Иссиқ-кўл вилотида япониялик икки ойда қирғизчани ўрганиб олиб, талабаларга ошпазликдан сабоқ бермоқда>>
Қирғизистоннинг Иссиқ-кўл вилотида япониялик кўнгилли Йори Саканива икки ойда қирғизчани ўрганиб олиб, энди талабаларга ошпазликдан сабоқ бермоқда
Челябинск осмонида учта қуёш пайдо бўлди>>
Бир неча кундан буён Россиянинг Челябинск шаҳри осмонида ўзига хос оптик ҳодиса – гало кузатилмоқда.
Apple дўконларида стилуслар ўғирлаб кетилмоқда>>
Apple дўконлари охирги кунларда ўғирликларга учрамоқда. Ўғриликларнинг бош объекти ҳозирда компания томонидан чиқариладиган энг дефицит аксессуар – стилус (ручка кўринишидаги қурилма) бўлмоқда.
Остона аэропортида қор тозаловчи машина самолёт билан тўқнашиб кетди>>
Қозоғистон пойтахти Остона аэропортида қор тозаловчи машина “SCAT” авиакомпанияси самолётига шикаст етказди.
Panasonic реал вақтда нутқни учта тилга таржима қилувчи мегафонни тақдим қилди>>
Panasonic компанияси аэропорт ва вокзаллар ходимлари учун реал вақтда нутқни учта тилга таржима қилувчи мегафонни тақдим қилди.
Tesla хавфсизлик камаридаги носозлик туфайли 90 мингта машинани ортга чақиртириб олмоқда>>
Tesla компанияси хавфсизлик камарида носозлик бўлиши эҳтимолини текшириш мақсадида S моделидаги 90 мингта машинани ортга чақиртириб олмоқда.
Валенсияда Пикассонинг сохта картиналарини 160 млн еврога сотган жиноятчилар қўлга олинди>>
Испания полицияси 8 нафар шахсни рассом Пабло Пикассо (1881-1973) суратларининг сохта намуналарини 160 млн еврога сотганликда гумон қилиниб, қўлга олинган.
Аралаш жанг санъати жангчиси америкалик Монсон Россия фуқаролигини олди>>
ММА (аралаш жанг санъати) жангчиси америкалик Жефф Монсон Россия фуқаролигини олди. У бу ҳақда россиялик Константин Скрел билан ғалабали жангидан кейин эълон қилди.
Цукерберг қизи туғилгач, икки ойлик меҳнат таътилига чиқишини маълум қилди>>
Facebook компанияси асосчиси ва бош директори Марк Цукерберг қизи дунёга келгач, икки ойлик меҳнат таътилига кетишини маълум қилди.