20:35 / 22.11.2015
20772

Тушкун аҳволда юрганингизда ўқишни маслаҳат берамиз

— Бутун дунёда сиз жонингизни ҳам аямайдиган энг камида 2 та инсон мавжуд. Камида 13 киши сизни ўз ихтиёри билан яхши кўради.
— Сизни кимдир ёмон кўришига ягона сабаб, бу - ўша инсон сизга ўхшашни жудаям исташида.
— Сизнинг табассумингиз ҳаттоки сизни ёқтирмаган инсонни ҳам бахтли қилиши мумкин.
— Шуни унутманг, ҳар оқшом кимдир сизни ухлаш олдидан албатта ёдга олади.
— Кимдир учун сиз унинг бутун ҳаётисиз.
— Ҳаттоки умрингиз давомида энг катта хатога йўл қўйсангиз ҳам билингки, бу иш ортидан бир яхшилик келади.
— Бутун дунё сиздан юз ўгиргандай туюлса ҳам, сиз унга бошқача назар билан қарашни ўрганинг.
— Ҳар доим ёдингизда тутинг: Ҳаёт сизга имкониятлар тақдим этаяптими демак, сиз бунга лойиқсиз!
— Билингки, ҳар тонгда нолиш ва афсусланишлар билан уйғониш учун умр жуда қисқалик қилади.

Шундай экан, сизга тўғри муносабатдаги инсонларни севинг ва бунинг аксини қилаётганларни унутинг!

Сизда имконият пайдо бўлдими? Дарров ундан унумли фойдаланинг! Бу имконият ҳаётингизни ўзгартиришига ишонинг ва буни амалга оширинг!

Ҳеч ким буларнинг барчаси осон бўлади дея олмайди, лекин бу иш шунга арзийди. 

КЎР ВА ШУКР ҚИЛ

Top