Жаҳон | 09:01 / 23.11.2015
2539
1 дақиқада ўқилади

Брюсселда полиция томонидан олиб борилган махсус операция якунланди

Бельгиянинг Брюссел шаҳрида теракт хавфининг олдини олиш борасида ўтказилган полиция махсус операцияси якунланди, деб хабар бермоқда France Télé Info.

Аввалроқ Брюсселда бўлиб ўтаётган махсус операциянинг сурат ва видеолари #brusselslockdown теги остида ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган эди.

“Полиция томонидан ўтказилган операция расаман якунланди. Шу сабабдан ҳам суратлар тарқатишни бас қилинг”, — деб маълум қилган Financial Times бюроси раҳбари ўз твиттерида.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ва журналистлар террорчилар қўлга киритмасликлари учун полиция ҳаракатлари акс этган суратларни тарқатмасликка чақирилди.