20:45 / 23.11.2015
3277

Дариға Назарбоева вилоят акиматларининг ишини танқид қилди

Қозоғистон бош вазири ўринбосари Дариға Назарбоева Қозоғистон ҳукуматининг селектор мажлисида аҳолининг бандлиги масалаларини ҳал қилиш маҳаллий ижроия органларининг (акимат) кун тартибидан ўрин олиши кераклигини айтди, деб хабар берди бош вазир матбуот хизмати.

“Мен аҳоли бандлиги масалаларига эътиборни қаратиш муҳимлигига яна бир бор урғу бермоқчиман, бу масалалар жорий иқтисодий босқичда кескинликнинг ошишига олиб келиши мумкин. Бу ерда давлат органларининг ҳам, маҳаллий ижроия органлари ва Тадбиркорлар миллий палатасининг ҳам аниқ, биргаликдаги иши лозим”, деб айтди Нурсултон Назарбоевнинг қизи.

Назарбоеванинг айтишича, меҳнат бозорида барқарорликни таъминлаш “маҳаллий ижроия органларининг устувор вазифаси бўлиши” керак.

Назарбоеванинг таъкидлашича, Қозоғистон вилоятларида антикризис штаблар ва уч томонлама комиссиялар мавжуд ва улар бу масала бўйича аниқ ишлашлари жуда муҳимдир.

Назарбоева вилоятларда бандлик йўл харитасини амалга оширишга ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланишда кўплаб қоидабузарликларга йўл қўйилгани масаласини кўтарди.

“Бу маблағлардан мақсад бўйича фойдаланмаслик, фирибгарликдир ҳамда маҳаллий ижроия органлари бу соҳада ишни етарлича фаол олиб бормаётганидан дарак беради”, деб давом этди Назарбоева.

Назарбоева маҳаллий ижроия органлари қоидабузарликлар учун жавобгарликни давлат органларига ағдармасликларига эътиборни қаратди.

“Ҳозирда айнан вилоятларда 7 та давлат дастури амалга оширилмоқда ва уларнинг бажарилиши ва бу дастурларга йўналтирилаётган пулларнинг аниқ манзиллигини таъминлаш маҳаллий ижроия органлари ваколатига киради, шунинг учун мен сизни хулосалар чиқариб, топшириқлар беришингизни сўрайман”, деб айтди Назарбоева бош вазир Карим Масимовга.

Top