Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экзит-поллар: Аргентина президентлиги учун сайловларда мухолифат вакили ғалаба қилди
22 ноябрь куни Аргентинада президентлик сайловларининг иккинчи тури ўтказилди.
Экзит-поллар натижаларига кўра, сайловда мухолиф партия номидан қатнашган номзод Маурисио Макри ғалаба қозонган. Бу мухолифатдагиларнинг 12 йил ичидаги илк ғалабасига айланиши мумкин.
Рейтер хабарига кўра, Буэрос-Айрес шаҳри мэри бўлган 56 ёшли Маурисио Макри (у "Республикачи таклиф" партияси номоёндаси ҳисобланади) ўз рақиби, "Ғалаба фронти" альянси вакили Даниэль Сциолини 5-8 фоизлик овоз фарқи билан мағлуб этиши кутилмоқда.
Биринчи турда Макри 36,2 фоиз, Сциоли эса 34,7 фоиз овоз тўплаганди.