Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:15 / 23.11.2015
1694
1 дақиқада ўқилади
Франция 2016 йилги Олимпиада арафасида Бразилия билан разведка маълумотлари алмашади
Франция ҳукумати 2016 йилги ёзги олимпиада ўйинлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бразилия билан ҳамкорлик қилишга тайёр.
Франция ТИВ раҳбари Лоран Фабиус Бразилияга ташриф буюрган. У Бразилия ҳукумати билан Парижда ноябрь ойи охирида бошланадиган иқлим исиши бўйича саммит масаласида муҳокама ўтказиш учун келган.
"Франция вазири Фабиус Бразилия ҳукумати билан терроризмга қарши кураш соҳасида маълумотлар алмашишни йўлга қўйишни таклиф қилди", деган Бразилия ТИВ раҳбари Мауро Виейра.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш