Жаҳон | 14:22 / 23.11.2015
3546
1 дақиқада ўқилади

Исроилда Ғазо секторидан учирилган ракета портлади

Исроилнинг жанубий тумани бўлмиш Эшколяда Ғазо секторидан жўнатилган ракета портлади, деб хабар бермоқда Jerusalem Post.

Исроил хавфсизлик кучлари снаряд келиб тушган ҳудудни ўраб олишди. Ҳалок бўлганлар йўқ.
Маълум бўлишича, ушбу воқеани ИШИД билан алоқадорлиги бор суннийларнинг экстремист гуруҳи ўз зиммасига олган. Исроил ҳукумати эса бу ишда ХАМАСни айбламоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш