18:06 / 23.11.2015
3461

Парижнинг терактдан кейинги 10 куни: шаҳар ҳамон таҳлика кайфиятида

Янги йил байрамида арафасида жонланиб, рангларга бурканадиган Париж яқинда бўлиб ўтган терактлардан сўнг бошқачароқ кайфиятда яшамоқда. Кўплаб матбуот ва ахборот каналлари воқеа жойидан тайёрлаган репортажлардан маълум бўлишича, хавфсизлик чоралари кучайтирилган, одамлар эса жамоат жойларида тўпланишдан чўчимоқда.

Таъкидланишича, ноябрнинг охирги ўн кунлигида дўконлар байрамга ҳозирлик кўраётган одамларга лиммо-лим тўлади. Аммо ҳозир улар деярли бўшаб ётибди. Осман хиёбонидаги шаҳар савдоси етакчилари – “Галери Лафайет” ва “Прентан” дўконлари 50 фоиз харидорларини йўқотди. Кийим-кечак ва пойафзал савдоси тушиб кетди. Тижоратчилар ҳукуматдан ёрдам сўрамоқда.

“Биз фуқароларимизга улар ишга, меҳмонга бориши, дўконлардан харид қилиши, нормал ҳаёт кечириш мумкинлигини айтишимиз лозим”, - деб уларнинг фикрини маъқуллади савдо бўйича давлат котиби Мартин Пенвиль.

Ресторан ва меҳмонхоналарда ҳам жиддий тушкунлик кузатилмоқда. Авиакомпаниялар кўплаб чипталарни қайтариб олишга мажбур бўлмоқда, айни пайтда, янги сайёҳлар турпакетлар харид қилиши кам кузатилмоқда. Ўз-ўзидан ресторанлар ва меҳмонхоналарнинг иши орқага кетмоқда.

Парижнинг машҳур витринаси – кафе, ресторан, дискотекалар мижозлардан рад жавобларини олмоқда. Қабул ташкилотчилари эса мутлақо буюртма олмай қўйгани айтилмоқда.

“Парижликлар кафеларда кеча ўтказишни истамаяпти, - деди ҳунарлар ва меҳмонхона соҳаси иттифоқи штаби ходими. – Бу соҳага жиддий таъсир кўрсатмоқда”.

Top