23:06 / 24.11.2015
2473

Еврокомиссия муҳожирлар масаласида Туркияга 3 млрд доллар маблағ ажратди

Еврокомиссия Туркияга миграция инқирозига қарши курашиш учун 3 млрд доллар маблағ йўналтирди. Бу ҳақда Брюсселда чақирилган Еврокомиссия баёнотида келтириб ўтилган.

"Туркияга ажратилган пул қиймати 3 млрд долларни ташкил этади. У 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб йўналтирилади”, - дейилади ҳужжатда.

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Брюсселда муҳожирлар масаласи бўйича Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасида саммит бўлиб ўтади. Дональд Тускнинг фикрича, Туркия давлати муҳожирларни ЕИ ҳудудига ўтишига асос бўлиб хизмат қиладиган “калит” ролини ўйнамоқда. Брюссель муҳожирлар масаласида чегаралардаги назоратни кучайтириши учун Анқарага моддий йўналишда ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдириб ўтган.

Top