07:42 / 24.11.2015
1747

Европа Иттифоқи ва Туркия етакчилари 29 ноябрда муҳожирлар инқирози бўйича учрашув ўтказади

Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск Европа Иттифоқи ва Туркия етакчиларининг миграция инқирози ҳамда ЕИ ва Анқара ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши масалалари бўйича учрашуви Брюсселда 29 ноябрда бўлиб ўтишини маълум қилди. Туск бу ҳақда ўзининг твиттерида ёзган.    

“Мен ЕИ-Туркия саммитини якшанба, 29 ноябрь куни соат 16.00да чақираман. Саммитдан мақсад муносабатларга янги туртки бериш ва миграция оқимларини чеклашни муҳокама қилишдан иборат”, деб ёзди Туск.

Тускнинг айтишича, “ушбу қарор Еврокомиссиянинг ижобий тавсияси ва Туркия бош вазири Ахмет Довудўғлу билан телефон суҳбатидан кейин қабул қилинган”.

Top