08:34 / 24.11.2015
2459

Малида меҳмонхонанинг босиб олиниши қурбонлари сони 20 нафарга етди

Террорчилар томонидан Мали пойтахти Бамакода Raddison Blu меҳмонхонасининг босиб олиниши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 нафарга етди, деб маълум қилди тергов гуруҳи бошлиғи Бубака Сидиқий Самака. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Тергов давом этмоқда, у жиноят ташкилотчиларини аниқлашга ва уларни қонун қўлларига топширишга имкон беради”, деб айтди Самака.

Унинг айтишича, айни пайтда Бамакода тергов доирасида тинтувлар ўтказилмоқда.

Аввалроқ Мали ҳукумати меҳмонхонани босиб олишга алоқадор бўлган гумонланувчиларнинг суратини чоп этган эди.

Бамакодаги меҳмонхонага ҳужум 20 ноябрда амалга оширилди. 170 нафар киши гаровга тушиб қолган. Теракт оқибатида Россиянинг 6 нафар фуқароси ҳалок бўлган. Уларнинг барчаси “Волга-Днепр” авиакомпанияси ходимлари бўлган.   

Top