07:54 / 24.11.2015
2059

Обама ва Олланд АҚШдаги учрашувда Франциянинг ИШИДга қарши курашини кучайтиришни муҳокама қилишади

Оқ уй вакили Жош Эрнестнинг таъкидлашича, АҚШ ва Франция президентлари Барак Обама ва Франсуа Олланд 24 ноябрда Оқ уйда бўлиб ўтадиган учрашувда Франциянинг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ҳарбий чораларини кучайтириш ва разведка маълумотлари билан алмашиш масалаларини муҳокама қилишади.

“Икки етакчи ўртасида АҚШ Франциядаги хавфсизликни таъминлаш борасида Францияга ёрдам бериш учун қандай қадамларни амалга оширишга тайёрлиги, айниқса разведка маълумотлари билан алмашиш бўйича аниқ, лўнда суҳбат бўлади”, деб айтди Эрнест.

Эрнестнинг таъкидлашича, учрашувда икки етакчи “ИШИДга қарши курашда Франциянинг ҳиссасини қандай ошириш мумкинлигини” муҳокама қилишлари эҳтимоли бор.

Top