20:55 / 24.11.2015
19154

Путин: Россия Су-24 га қилинган ҳужум каби жиноятларга чидаб турмайди

Россия Туркия томондан Су-24 ҳарбий самолётига ҳужум қилингани каби жиноятларга чидаб турмайди, деб айтди Россия президенти Владимир Путин.

“Мен тушунаман, ҳар бир давлатнинг ўзининг минтақавий манфаатлари бор ва биз уларга ҳурмат билан муносабатда бўламиз. Бироқ биз бугун содир этилган жиноят каби жиноятларга чидаб турмаймиз”, деб айтди Путин.

Аввалроқ Путин Су-24 самолётига ҳужум қилинишини “орқага пичоқ уриш” деб атади. Путин ушбу ҳужум АҚШ билан ҳавода нохуш воқеаларнинг олдини олиш ҳақидаги келишув имзоланганига қарамасдан юз берганини қўшимча қилиб ўтди.

Top