Жаҳон | 18:27 / 24.11.2015
7009
1 дақиқада ўқилади

Путин Туркияни НАТОни ИШИДга хизмат қилдиришда айблади

Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, Туркиянинг НАТО бўйича ҳамкорларига Су-24 самолёти билан боғлиқ равишда амалга оширилган мурожаатини альянсни ИШИД хизматига қўйиш ҳаракати билан тенглаштирди.

“Биз бўлиб ўтганларни таҳлил қиламиз, ва фожиа жиддий оқибатларга олиб келади, шу жумладан, Россия-Туркия муносабатлари учун ҳам. Бугун қилинган иш кимга керак эди, билмадим, лекин бизга эмас ҳарқалай. Биз билан зарурий алоқаларни дарҳол йўлга қўйиш ўрнига Туркия НАТО бўйича ҳамкорларига ушбу воқеани муҳокама қилиш учун мурожаат қилди, гўёки биз Туркия самолётини уриб туширгандай. Нима, улар НАТОни ИШИД хизмат қилдирмоқдами?”, - деди Путин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш