Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:52 / 24.11.2015
3004
1 дақиқада ўқилади
Триполида рўй берган теракт натижасида беш нафар ҳарбий ҳалок бўлди
Ливия пойтахти Триполи шаҳри шарқида содир этилган портлаш натижасида энг камида беш ҳарбий ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Reuters.
Портловчи моддалар бўлган автомобиль назорат-ўтказиш пунктида портлаган. 16 киши жароҳат олди.
Бундан аввалроқ эса ИШИДнинг Ливиядаги етакчиси Абу Набил Дарна шаҳри ҳудудида АҚШ томонидан берилган авиазарбада ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинган эди.