23:34 / 24.11.2015
4813

Тунис президенти қўриқчилари автобуси портлатиб юборилди

Тунис пойтахтида автобус портлатилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Маҳаллий нашрларга асосланиб, РИА Новости хабар берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу автобус мамлакат президенти соқчилари фойдаланадиган транспорт воситаси бўлган.

Портлаш содир бўлган жойда тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Портлаш қандай ва ким томонидан амалга оширилгани ҳақид аниқ маълумот йўқ.

Top