09:51 / 25.11.2015
3371

Афғонистонда толибонлар Молдавия вертолёти йўловчиларини асир олди

"Толибон" жангарилари Афғонистоннинг Фарёб вилояти ҳудудида Молдавияга тегишли вертолёт экипажи ва йўловчиларини гаровга олган. Бу ҳақда Молдавия ТИВга асосланиб, ТАСС нашри хабар тарқатган.

Бу вертолётнинг ичида 21 киши бўлган. Улардан бири Афғонистон ҳукумати вакили ҳамда 3 нафари Молдавия фуқароси.

3 киши вертолётни қўлга олиш учун бошланган ҳужум вақтида ҳалок бўлган. Бошқа йўловчиларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Молдавия Мудофаа вазирлиги вакилининг айтишича, бу вертолёт тинчликпарвар миссияни адо этиш билан шуғулланаётганди.

Top