13:26 / 25.11.2015
4063

Туркманистоннинг 2016 йилги бюджети қабул қилинди

Туркманистон Мажлисининг навбатдаги йиғилишида “Туркманистоннинг 2016 йилги давлат бюджети тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ҳужжатда кўрсатилишича, 2016 йили давлат бюджети даромадлари 102 478.5 млн манатни, харажатлари эса 104 878.5 млн манатни ташкил қилиши режалаштирилган.

Бюджетнинг даромад қисмига келувчи маблағларнинг асосий ҳажми нефть-газ, кимё, электроэнергетика, капитал қурилиш соҳаларидан келади. Харажатларнинг асосий қисми эса ижтимоий соҳага, шу жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини, маданият, спорт, ижтимоий таъминот ва коммунал хўжаликни молиялаштиришга йўналтирилади.

Top