Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:47 / 26.11.2015
3650
1 дақиқада ўқилади
АҚШда F-16 қирувчи самолёти ўқув машғулоти пайтида фалокатга учради
АҚШда F-16 қирувчи самолёти Нью-Мексико штатида ўқув машғулоти ўтказаётган пайтда фалокатга учради, деб хабар берди Associated Press ахборот агентлиги.
Воқеа 25 ноябрда эрталабки пайт юз берди. Учувчи қулаш олдидан самолётни тарк этишга муваффақ бўлган. Самолёт тегишли бўлган АҚШ ҲҲКнинг Аризона штатидаги базаси вакилларининг айтишича, қутқарувчилар учувчини топишган, унинг аҳволи ижобий баҳоланмоқда.
Фалокат сабаблари ҳозирча номаълум, ушбу ҳодисани АҚШ ҲҲК вакиллари гуруҳи тергов қилади. Учувчи номи келтирилмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш