Жаҳон | 08:12 / 26.11.2015
2025
1 дақиқада ўқилади

Франция парламенти Суриядаги ҳарбий операциянинг узайтирилишини маъқуллади

Франция парламенти Суриядаги ҳарбий операциянинг узайтирилишини маъқуллади, деб хабар бермоқда Itele телеканали.

Хабарда маълум қилинишича, Франция сенати бу ташаббусни бир овоздан қўллаб-қувватлади, яъни барча 325 депутат “ҳа” деган жавобни берди.

Аввалроқ Франция миллий йиғилиши Суриядаги операциянинг узайтирилиши ташаббусини билдирган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш