08:04 / 26.11.2015
3383

Меркель Олланднинг Москвага ИШИД билан курашни муҳокама қилиш учун бориши муҳимлигини айтди

Франция президенти Франсуа Олланднинг Москвага ташрифи ИШИД жангариларига қарши курашда муҳим ўрин ўйнайди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель Олланд билан бирга берган матбуот-анжуманида маълум қилди.  

Аввалроқ Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков Олланд Москвага ишчи ташриф билан келиши ва Владимир Путин билан учрашишини тасдиқлаган эди.

Таъкидланишича, етакчилар учрашув давомида Сурияда террорчиларга қарши курашни муҳокама қилишади.

Top