Жаҳон | 17:56 / 26.11.2015
3082
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда хусусий клиникаларда инсон тана аъзоларини кўчириш билан боғлиқ ўзгартишлар қабул қилинди

Қирғизистон парламенти хусусий клиникаларда инсон тана аъзоларини кўчиришга рухсат берувчи ўзгартишларни маъқуллади. “Инсон танаси аъзолари ва тўқималарини кўчириш тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш лойиҳаси бугун, 26 ноябрь куни Жўқорғи Кенгашда учинчи ўқишда қабул қилиниб, президент имзосига йўлланди.

Унга кўра, амалдаги қонуннинг 5-моддасига қуйидаги тўлдириш киритилади: “Яқин қаришдошлар аъзолари ёки тўқималарини олиш, тайёрлаш ва кўчириш хусусий соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳам амалга оширилиши мумкин”.