Жаҳон | 23:49 / 26.11.2015
7562
1 дақиқада ўқилади

Россия ҲКК “Жабҳад ан-Нусра” жангарилари тўдасини йўқ қилди

Россиянинг ҳарбий самолётлари “Жабҳад ан-Нусра” ва ИШИД жангарилари тўдасини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков.

Конашенковнинг таъкидлашича, Идлиб вилоятида Су-25 штурмчи самолётлари бўғини жангарилар тўдасига зарба берган.

“Авиация бомбаларининг аниқ тегиши оқибатида битта танк, иккита зирҳли машина ва миномёт ўрнатилган учта автомобиль йўқ қилинди. Душман тирик куч ҳисобида катта талофат кўрди”, деб айтди Конашенков.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш