Технология | 18:22 / 26.11.2015
3742
1 дақиқада ўқилади

Смартфонлар одамлардан йилига 49 кун ўғирлаши аниқланди

Смартфон ва планшетлар эгалари улардан фойдаланишга йилига ўртача 49 кун сарфлайди. Бу натижалар TNS фирмаси томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра олинди. 16-30 ёшдаги инсонлар ўз гаджетлари экранларига кунига ўртача 150 марта қараши, бу ишга жами 3.2 соат сарфлаши аниқланди.

Телефонга ўрнатилган ўрта миқдордаги 60-70 иловадан эгалари фақат 10тасидан мутазам фойдаланади. Смартфонларда сарфланадиган вақтнинг асосий қисми ижтимоий тармоқларга ва онлайн видеолар кўришга кетади.

46-65 ёшдагилар эса кунига 1.5 соат вақтини гаджетлари экранига қараган ҳолда ўтказади.
“Биз ҳозирги лаҳзадан роҳат олиш, соғиниш ва ўзимиз билан ўзимиз ёлғиз қолиш қобилиятини йўқотдик, - деди компания ижрочи директори Алистер Литвуд. – Бунинг ўрнига биз ҳар бўш дақиқамизда видео кўриш ва қизиқарли воқеалар ўқиш билан кўнгил очамиз”.