17:54 / 26.11.2015
2295

Telegraph: Буюк Британияга ИШИДга қарши курашга ўз ҳиссасини қўшиши керак

Буюк Британия Сурияда ИШИД позицияларида зарба бера бошлаши учун бир нечта сабаб бор, деб таъкидлайди The Telegraph нашри. Шу билан бирга, бу қадам мамлакат хавфсизлигини таҳдид остида қолдириши мумкин.

Айтилишича, давлат барибир таҳдид зонасидадир, негаки Париж терактлари Лондонда такрорланмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Нашрнинг фикрига кўра, хавфсизлик масаласи Яқин Шарқдаги урушга қўшилишига етарлича асос бўла олмайди.
Аммо Британияни бу урушга киришга мажбур қиладиган бошқа омиллар бор.

Биринчидан, Лондон бошқа Ғарб давлатлари билан бирлигини кўрсатиш учун бундай қадамни амалга ошириши мумкин. Иккинчидан, авиазарбалар террорга қарши курашнинг яхши воситасидир. Охирги пайтларда ИШИД ўзининг Сурия ва Ироқдаги қароргоҳларининг катта қисмини йўқотди.

Апрелда улар Ироқдаги Тикрит, июнда эса Суриядаги Кобани шаҳарларини қўлдан бой берди. Жорий ойда эса курд кўнгиллилари жангарилардан Синжар шаҳрини қайтариб олди. Бу операциялардан ҳар бирида авиазарбалар муҳим ўрин тутди, негаки улар жангариларга ердан туриб самарали жанг қилиш имконини бермади.
Ниҳоят, ИШИДга қарши ҳарбий операция Буюк Британияга Яқин Шарқ ихтилофини бартараф қилиш ишида кўпроқ обрў ва мавқе беради.

Top