Жаҳон | 09:02 / 26.11.2015
2035
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада парламент сайловлари арафасида мухолифатчи сиёсатчи ўлдириб кетилди

Венесуэланинг “Демократик ҳаракат” мухолифат партияси етакчиларидан бири Луис Мануэль Диаснинг ўлдириб кетилгани ҳақида маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

“Ҳозиргина “Демократик ҳаракат” бош котиби Луис Мануэль Диас Альтаграсия-де-Оритуко шаҳрида ўқ отар қурол билан ўлдирилди. У саҳнада Лилиан Тинтори билан бирга эди”, - дея ёзди партия бош котиби Энри Рамос ўз твиттерида.

Қотиллик 6 декабрда ўтказилиши белгиланган парламент сайловлари арафасида сайловчилар билан учрашув чоғида содир бўлди. Жиноятчилар гуруҳи автомобилдан туриб Диасга қарата ўқ узишган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш