09:49 / 27.11.2015
4744

Қаршида порнографик ва лицензияланмаган дискларни сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида порнографик ва лицензияланмаган дискларни сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, ака-ука Нодир ва Бобур Турдиевлар Шоҳиста Соатова билан келишган ҳолда лицензияланмаган хизматлар кўрсатишни йўл қўйишган. Шу мақсадда улар Қарши шаҳридаги Хўжахиёл маҳалласидаги хонадонлардан бирини ижарага олиб, лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланишган. Зўравонлик, шафқатсизликни тарғиб қилувчи ва порнографик мазмундаги фильмлар ёзилган дискларни сотиб, бу фаолиятдан олинган даромадни расмийлаштиришмаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан улар ижарага олган уй кўздан кечирилиб, дискларни сотишдан тушган 2 млн сўм ҳамда фойдаланилган товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Top