Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 09:20 / 27.11.2015
3309
1 дақиқада ўқилади
Қашқадарёдаги қишлоқлардан бирида қарийб уч млн сўмлик озиқ-овқат ўғирлаб кетилди
Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида яшовчи Ойсулув исмли аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли дўкондан 2.7 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ўғирлаб кетилганини билдирди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар туфайли тез орада ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди. У жабрланувчининг ҳамқишлоғи бўлиб чиқди.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш