15:11 / 27.11.2015
3891

Қирғизистонда президент девонининг собиқ раҳбари 3 йилга қамалди

Қирғизистон президент девонининг собиқ раҳбари Дониёр Норимбоев 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда республика Олий суди девонхонасига таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

“Норимбоев бугун Бишкекнинг Первомайск туман суди томонидан қаллоблик моддаси бўйича айбдор деб топилди, суд, шунингдек, унинг мол-мулкини мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилди”, - дейилади хабарномада.

Мазкур иш бўйича миллий парламентнинг собиқ депутати Ҳожимурот Қўрқмазов 1.5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Бу икки жавобгарнинг адвокатлари далилларни ишончсиз деб ҳисоблаб, апелляцияга беришга ҳозирликларини маълум қилмоқда.

Top