Спорт | 11:33 / 28.11.2015
4301
1 дақиқада ўқилади

Месси – ЧЛ 5-турининг энг яхши ўйинчиси

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар Лигаси 5-турининг энг яхши ўйинчиси деб тан олинди. УЕФА сайтидаги сўровномада унга мухлисларнинг 33 фоизи овоз берди.

“Рома”га қарши кечган баҳсда (6:1) аргентиналик спортчи 2 гол ва 1 голли узатма муаллифига айланди.