Жаҳон | 01:23 / 28.11.2015
4831
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда худкуш ҳужуми оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

Нигериянинг Кано штатида мусулмонлар тантанали юриши пайтида худкуш ҳужуми оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, мусулмонлар тантанали юриши Муҳаммад пайғамбар (с.а.в)нинг хотираларини ёд этиш учун Зариа шаҳрига кетаётган бўлган.

Полиция ҳозирча ҳалок бўлганлар ҳақидаги ахборотни тасдиқламади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш