12:39 / 28.11.2015
2950

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 58,7 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантиришга сарфланди

27 ноябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бюджет харажатлар қисмининг 58,7 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантиришга сарфлангани таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати хабарига кўра, мажлисда ижтимоий соҳа харажатлари таркибининг катта қисмини ҳамон таълим ва соғлиқни сақлаш харажатлари ташкил этаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Бунда ижтимоий соҳа харажатларининг 56,3 фоизи таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантиришга йўналтирилди. 24 фоизи эса соғлиқни сақлашни ривожлантиришга йўналтирилди. Бу 2014 йилнинг худди шу даврига нисбатан 17,1 фоизга кўп демакдир.

Top