15:35 / 28.11.2015
8237

Тошкентда жамоат транспорти ҳаракатини онлайн кўрсатиб турувчи VIA.UZ мобил иловаси ишлаб чиқилди

«VIA-TASHKENT» корхонаси тамонидан Тошкент шаҳри жамоат транспорти йўловчилари учун автобусларнинг бекатларга кешишини онлайн тарзда кўрсатиб турувчи махсус информацион VIA.UZ мобил иловаси ишга туширилди.

VIA.UZ дастури ижтимоий лойиҳа бўлиб, йўловчиларнинг жамоат транспортини кутиш вақтини тежаш ҳамда жамоат транспорти ишини янада яхшилашга қаратилган.

Мобил илова фойдаланувчилари автобусларнинг бекатларга келиш вақтлари бўйича маълумотлар олишдан ташқари, дастур орқали таклиф ва мулоҳазаларини юборишлари, ушбу соҳага оид янгиликларни кузатиб боришлари ҳам мумкин. Унда фойдаланувчи доимий равишда автобусларга чиқадиган бекатларни аниқлаб олиб, керакли автобуснинг келиб-кетиш вақтини кузатиб бориши мумкин. Агарда жамоат транспорти ҳайдовчиси ёки чиптачиси тартиб-қоидаларни бузса, дейлик бекатларда тўхтамасдан ўтиб кетса, бу ҳақда мобил илова орқали шикоят юбориши мумкин.

Лойиҳа «Тоштрансдиспетчерхизмат» Унитар корхонаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг йўловчи ташишнинг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш Департаменти билан ҳамкорликда яратилган.

Иловани қуйидаги манзил орқали юклаб олишингиз мумкин:

Android учун: iPhone учун

Top