Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:32 / 29.11.2015
12503
1 дақиқада ўқилади
Анқара Москва билан очиқ алоқа каналларини сақлаб қолмоқчи
Расмий Анқара москвалик ҳамкасблари билан очиқ алоқа каналларини сақлаб қолишдан манфаатдор. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Аҳмат Довудўғли баёнот берди.
“Бизнинг устувор мақсадимиз Россия билан барча асосий алоқа каналларини очиқ сақлашдир”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
Туркия ҳарбийлари томонидан Россиянинг Суриядаги авиагуруҳига тегишли Су-24 самолётининг уриб туширилишидан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашди.