09:18 / 29.11.2015
7733

Фьюри: Кличко буюк чемпион эди, лекин янги давр бошланди

Кеча Владимир Кличко устидан ғалаба қозонган британиялик боксчи Тайсон Фьюри боксда янги давр бошланганини таъкидлаб ўтди.
“Кличко буюк чемпион эди, лекин ҳамманинг ўз даври бор. Бугун янги аср бошланди”, - деди у ВВС билан мулоқот чоғида.
“Мен ўзимга ишонардим, аммо бошқалар менга тескарисини уқтиришга интиларди. Фақат жамоам ва оилам буни қила олишимга ишонарди”, - сўзида давом этди янги жаҳон чемпиони.

Top