Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта дайжести: Энг қизиқарли хабарлар (23-29 ноябрь)
Ҳурматли ўқувчилар, тугаётган ҳафтада (23-29 ноябрь) рўй берган энг қизиқарли янгиликларни такроран ҳавола этамиз.
Канада бош вазири ўзининг ёрқин рақси билан интернет оламида “тилга тушди” (видео)>>
Яқинда Канаданинг янги бош вазири Жастин Трюдо ўзининг ёрқин ҳиндча рақси билан интернетда шов-шув бўлиб кетди.
Дунёда Шимолий оқ каркидонларнинг сўнгги учтаси қолди>>
Сан-Диего сафари-хиёбонида Нола исмли 41 га кирадиган Шимолий оқ каркидон ўлди. Шу сабаб ер юзида шу турга мансуб уч каркидон қолди
Олимлар тезда ақлли бўлиб қолишнинг йўлини кашф этишди>>
Шарқий Лондон университети тадқиқотчилари инсон миясининг тез ва яхши ишлаши ҳамда интеллектуал имкониятларини оширишнинг оддий усулини тадбиқ этишди.
Канадалик жуфтлик суриялик қочқинларга ёрдам бериш мақсадида тўй базмини бекор қилди>>
Канаданинг Торонто шаҳрида истиқомат қилувчи Саманта Жексон ва Фарзин Юсефян 2016 йилнинг март ойига мўлжалланган тўйлари базмини бекор қилишди ҳамда унга кетадиган пулларни суриялик қочқинларга ажратишди.
Фук Дэт Бич исм-фамилияли австралиялик ўз исми туфайли Facebook`ка кириши 3 марта тўсиб қўйилди>>
Facebook маъмурияти Австралияда яшовчи, келиб чиқишига кўра вьетнамлик бўлган Фук Дэт Бичга ўз хизматларидан фойдаланишни тўсиб қўйди.
Хитойда жониворларни клонлаштирадиган йирик ферма ишга тушади>>
Тяньцзинь иқтисодий ва техник тараққиёт зонаси бошқарув қўмитаси ҳамда Sinica компанияси стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришди.
Тожикистонлик ноқонуний муҳожирлар Нижний Новгороддаги махсус қабул бўлимидан деворни тешиб қочиб кетишди>>
Тожикистонлик уч нафар ноқонуний муҳожир Россиянинг Нижний Новгород шаҳридаги чет эл фуқароларини вақтинчалик сақлаш муассасидан қочиб кетди.
Apple бармоқ изи сканерига эга OLED-дислпейни патентламоқчи>>
Apple компанияси бармоқ изи сканерига эга OLED-дислпейга патент олиш учун ариза берди.
Ўзбекистон сайёҳлар учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида қайд этилди>>
2014 йил статистикасига асосланган ҳолда амалга оширилган, сўнгги 15 йил мобайнидаги терроризмнинг жаҳон минтақаларидаги фаоллиги трендлари ҳақидаги “Дунё терроризм индекси” номли баёнотда қайд этилишича, Ўзбекистон сайёҳлар учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида.
Artel хўжалик техникалари Божхона иттифоқи бозорларига чиқади>>
Artel савдо белгиси Божхона иттифоқининг мувофиқлик сертификатини қўлга киритди.
Обама Спилберг ва Стрейзандни АҚШнинг олий мукофотлари билан тақдирлади>>
АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйда ўтказилган тантанали маросимда режиссёр Стивен Спилберг ва актриса Барбра Стрейзандга озодлик медалларини топширди.
Самарқандда қўлбола Jack Daniel's вискисини тайёрлаб сотганлар фош қилинди>>
Божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида қўлбола усулда контрафакт алкоголли ичимликлар тайёрлашга мўлжалланган яширин цехлар фаолияти фош қилинди.
Toyota Японияда 1,6 млн дона автомобилини хавфсизлик ёстиқчасидаги муаммолар туфайли чақириб олади>>
Япониянинг Toyota Motor автоконцерни Takata фирмаси томонидан тайёрланган хавфсизлик ёстиқчаси сифатини яна бир марта текшириб кўриш учун мамлакат ҳудудаги 1,6 млн дона автомобилни қайтариб олади.
Олимлар яратган Li-Fi технологияси Wi-Fi’дан 100 баробар кучли бўлади>>
Олимлар 4 йилдан буён иш олиб бораётган Li-Fi технологияси Wi-Fi муқобили бўлиши мумкин.
Хельсинкида “мобиль телефонли одамлар” йўл белгиси пайдо бўлди
Хельсинки (Финляндия)да янги йўл белгиси — қўлларида телефон билан қадам ташлаётган одамлар тасвирланган қизил-сариқ учбурчак пайдо бўлди.
“Дунёдаги энг омадсиз исм” эгаси ҳазил қилганини тан олди>>
“Дунёдаги энг омадсиз исм” эгаси сифатида ном чиқарган вьетнам миллатига мансуб австралиялик ҳазил қилганини тан олди.
Amazon Нью-Йорк метросидан нацизм рамзлари туширилган рекламани олиб ташлайди>>
АҚШнинг Amazon компанияси жамоатчилик босими остида Нью-Йорк метросида жойлаштирилган янги телевизион шоу рекламасини олиб ташлашга мажбур бўлмоқда.
Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси номига фақат ўзбекистонликлар даъвогарлик қилмоқда>>
Осиё футбол конфедерацияси бир нечта номинациялар бўйича 2015 йилнинг энг яхшилари бўлишга даъвогарларнинг якуний учлик рўйхатини эълон қилди.
Бельгияда Европа лигаси ўйини мухлисларсиз стадионда ўтказилади>>
Европа лигасининг 5-туридан ўрин олган, 26 ноябрь кунига белгиланган Брюсселнинг "Брюгге" ва Италиянинг "Наполи" жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида "Ян Брейдел" стадионидаги трибуналар бўш бўлади.
Ўзбекистонда санъаткорларнинг харажатлари қанча?>>
“Даракчи” газетасининг ўтган сонида қўшиқчи ва бошловчиларнинг тўй хизматлари ҳақида маълумотлар чоп этилган эди.
Тошкентдаги коллежда Samsung академияси очилади>>
2015 йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида Samsung Инновацион сервис академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Узоқ кутилган олти миллионинчи қирғизистонлик туғилди>>
Олти миллионичи қирғизистонлик бўлиши кутилган чақалоқ ниҳоят, бугун, 26 ноябрь куни дунёга келди.
Бугунги кунда Ўзбекистон кўчаларида 4 миллиондан зиёд машина ҳаракатланмоқда>>
«Қашқадарё» газетаси мухбири автомобилларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида сўров ўтказиб, "Автомобилсиз бир кун ёхуд "ғилдиракли кимёвий фабрика" номли мақола ёзган.
Тошкентда Иккинчи жаҳон уруши даврига оид автомобил аниқланди>>
Ижтимоий тармоқда жойлаштирилган суратга кўра, Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган Willys MB автомобили борлиги аниқланди.
Авиакомпания: 8 млрд долларга Олмаота аэропортида олтин унитазлар ўрнатиш мумкин>>
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида янги аэропорт қуришга 8 млрд доллар талаб қилиниши маълум қилинган эди.
Coca-Cola компаниясининг бош илмий ходими Рона Аппельбаум АҚШни қамраб олган “семизлик эпидемияси”да компаниянинг ролини камайтиришга уринишлар билан боғлиқ танқиддан кейин истеъфога кетишга қарор қилди.
Инқироз туфайли Қозоғистон автобозорларида қиммат чет эл машиналари сув-текин бўлиб кетди>>
Молиявий инқироз, валюта нархининг кўтарилиши, савдоларнинг кескин тушиб кетиши муносабати билан Қозоғистонда автомобиль бозорида нархлар тушиши кузатилди, бу эса, ўз навбатида, чет эл машиналарининг арзон-гаровга кўп миқдорда сотилишига сабаб бўлмоқда.
44 йил қамоқда ўтириб чиққан одам 2015 йилдан олган таассуротлари ҳақида айтиб берди>>
Америкалик 69 ёшли Отис Жонсон 1971 йилдан буён қамоқда ўтириб, 2015 йили озодликка чиқарилди.
Россия юлдузлари Туркияда дам олишдан воз кечмоқда>>
Уриб туширилган Су-24 туфайли Туркия ва Россия муносабатларининг кескинлашувига шоу-бизнес юлдузлари ҳам бефарқ қараб турмади.
Аварияда ҳалок бўлган актёр Пол Уокернинг отаси Porsche устидан судга ариза берди>>
2013 йилда йўл-транспорт ҳодисаси туфайли оламдан ўтган Пол Уокернинг отаси Porsche немис автокомпаниясини судга берди.
Германиялик мухбир "Краснодар" стадионидаги вай-фай пароли "19411945" эканидан қўрқиб кетди>>
Германиялик журналист Матиас Дерш "Краснодар" жамоаси матбуот марказидаги симсиз интернетга уланиш тизими паролига эътибор қаратди.
ФИФА ёшлар футболини тарғиб қилувчи ташкилотга 48 дона қимматбаҳо соат хайрия қилди>>
ФИФА ахлоқ қўмитаси 48 дона қимматбаҳо соатни ёшлар ўртасидаги футболни тарғиб қилувчи Streetfootballworld глобал жамоат ташкилотига хайрия сифатида тақдим этди.
Тошкентда автомобиллар тирбандлиги туфайли поезд кутиб турди (фото)>>
Тошкентнинг Сергели туманидаги темирйўл кесишмасига чиқиб кетган машиналар туфайли ўнлаб вагонлардан иборат поезд состави тўхташга мажбур бўлди.
The Local: Франция тамаки чекиш камроқ жозибалироқ кўриниши учун сигаретларда логотиплар туширишни тақиқлади>>
Францияда парламент ўз овозини бергандан кейин сигаретлар кейинги йилгача “тоза” қутиларда сотилади.
Детройтдаги компания Муҳаммад Али шарафига чиқарган соати коллекциясини намойиш қилди>>
АҚШнинг Детройт шаҳрида жойлашган Shinola соатсозлик компанияси чекланган миқдордаги янги коллекциясини афсонавий боксчи Муҳаммад Али шарафига чиқарди.
Флоридада юк машиналаридаги мингга яқин роджество арчаси ўғрилаб кетилди>>
АҚШнинг Флорида штатида талончилар иккита юк машинасига ортилган мингга яқин роджество арчаларини ўғрилаб кетишди.
Олимлар смартфон ва сариёғли бутерброд ўртасида умумий жиҳатни аниқлашди>>
Астон университети олими Роберт Мэтьюз смартфон қайси томони билан ерга тушишига қандай кучлар ва омиллар таъсир қилишини тушунтирувчи формулани чиқарди.
Обама Шукроналик куни арафасида бошпанасизларнинг қорнини тўйғазди>>
АҚШ президенти Барак Обама ўзининг рафиқаси ва қизлари билан АҚШда 26 ноябрда нишонланган Шукроналик куни арафасида Вашингтондаги бошпанасизлар марказида бошпанасизларга овқат улашиш анъанавий тадбирида иштирок этди.
Қозоғистонда жисмоний шахсларга автобус ва микроавтобусларга эгалик қилишни тақиқлаш таклиф этилмоқда>>
Қозоғистон Бош прокуратураси жисмоний шахсларни автобус ва микроавтобусларга эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилишни таклиф этмоқда.
Физиклар лазер ёрдамида 99 фоизли спирт олишни ўрганишди>>
Америкалик олимлар спиртни ёруғлик ёрдамида дистиллаш усулини кашф қилишди.
Google Translate да галактика тили таржимони пайдо бўлди>>
Google компанияси ўзининг Google Translate таржимонига “Юлдузлар жанги” фильмида фойдаланилган ауребеш алифбосидан фойдаланган ҳолда галактика тилини ҳам киритди.
40 мингдан ортиқ фирмалар электрон тарзда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтди>>
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиш тизими жорий этилгандан бери фуқаролар томонидан юборилган аризалар сони 40 000 дан ошди.
Ўзбекистонда биринчи марта қошни кўчириб ўтказиш бўйича операция бажарилди>>
Ўзбекистонда биринчи марта қошни кўчириб ўтказиш бўйича операция бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси кўриб чиқилди>>
27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналаридан ягона солиқ тушуми 25,4 фоизга ошди
27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
ЎзДЖТУда илк бор ташкил этилган “Students` union”га прeзидeнт сайланди>>
27 ноябрь куни ЎзДЖТУнинг фаоллар залида олийгоҳда илк бор ташкил этилаётган “Students`union”, яъни “ талабалар уюшмаси”га президентлик сайлови бўлиб ўтди.
Олтинкўл саноат касб-ҳунар коллежида “Биз - жиноятчилик ва терроризмга қаршимиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди>>
Ёшлар – юртимиз эртаси, келажагимиз давомчисидир. Баркамол авлодни Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига содиқ ҳолда тарбиялаш шу куннинг долзарб вазифаларидан.
2015 йилдан буён Ўзбекистонда яна 830та корхона экспорт фаолиятига жалб этилди>>
27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Жанубий Кореянинг собиқ президенти вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди>>
2015 йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Корея Республикаси Элчихонасида Жанубий Кореянинг таниқли сиёсат ва давлат арбоби, собиқ президенти Ким Ёнг Самнинг вафот этганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан Ҳамдардлик китобига қайд киритилди.
Учқудуқдаги Шимолий кон бошқармаси ҳарбийлашган қўриқлаш отряди бошлиғи пора устида қўлга олинди>>
Навоий вилояти Учқудуқ шаҳридаги Шимолий кон бошқармасига қарашли идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Бахтиёржон Раҳимов пора устида қўлга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 58,7 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантиришга сарфланди>>
27 ноябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бюджет харажатлар қисмининг 58,7 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантиришга сарфлангани таъкидлаб ўтилди.
Жиззахда БМТ Тараққиёт дастури лойиҳасининг 2015 йилги фаолияти якунлари муҳокама қилинди>>
2015 йилнинг 26 ноябр куни Жиззах шаҳрида БМТ Тараққиёт дастури «Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш/2-босқич» лойиҳасининг 2015 йилдаги фаолияти натижалари ва 2016 йилдаги иш режасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Самарқандда электр назоратчисининг иш ўрганувчиси ўзини инспектор деб таништириб, мижозларнинг пулини ўзлаштирди>>
Самарқандда электр назоратчисининг иш ўрганувчиси ўзини инспектор деб таништириб, мижозларнинг пулини ўзлаштирди.
















































