Жаҳон | 07:15 / 29.11.2015
9263
1 дақиқада ўқилади

Ироқ депутати: ИШИД Туркияга 800 млн долларлик нефть ва газ сотган

Махсус хизматлар маълумотларига кўра, ИШИД террорчилик гуруҳи 8 ой давомида Туркиянинг қора бозорида жаҳон нархларидан икки баробар арзонга 800 млн долларлик Ироқ нефть ва газини сотган, деб айтди Ироқнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси ва “Қонун давлати” парламент коалицияси етакчиларидан бири Мувофақ ар-Рубоий. Ар-Рубоий бу ҳақда Sputnik нашрига телефон орқали маълум қилди.

“Бу биз ИШИДни тўйинтирувчи кислород деб атайдиган нарса ва агар биз бу кислородни тўссак, унда биз ИШИДни бўғишга муваффақ бўламиз”, деб айтди ар-Рубоий.