Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:45 / 29.11.2015
2928
1 дақиқада ўқилади
Камерунда теракт оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Камерун шимолида террорчи-худкушларнинг ҳужуми оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда хавфсизлик манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
“Айни пайтда 7 киши, жумладан икки худкуш ҳалок бўлгани маълум”, деб айтди манба.
Унинг қўшимча қилишича, 2 нафар аскар жароҳат олган.
Айни пайтда бирорта террорчилик гуруҳи ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади, бироқ минтақада охирги вақтда “Боко Ҳаром” террорчилик гуруҳи фаоллашган.