Жаҳон | 11:44 / 29.11.2015
9251
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Туркия маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ёрдамида ҳаво мудофааси тизимини ривожлантиради

Туркия ҳукумати маҳаллий ишлаб чиқарувчилар кучи билан T-Loramids ҳаво мудофааси тизимини ривожлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Defense News портали хабар бермоқда.
Маҳаллий амалдорнинг сўзларига қараганда, бу айни пайтда маҳаллий корхоналарни ривожлантириш учун ҳам муҳим аҳамият касб этадиган лойиҳа бўлади. Айни пайтда, чет эл технологияларидан фойдаланилиши ҳам мумкин.
Ишланмаларни ракета ишлаб чиқарувчи Roketsan ва мамлакатнинг энг йирик мудофаа фирмаси бўлмиш Aselsan олиб бориши мумкин. Rocketsan вакилининг қайд қилишича, ҳар икки компания ҳам T-Loramids лойиҳаси устида ишлаш учун зарур муҳандислик ресурсларига эга.