Жаҳон | 08:25 / 30.11.2015
1893
1 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи ва Туркия муҳожирлар борасида ажратиладиган молиявий кўмак борасида келиша олмади

Миграция инқирози масаласини ҳал этишга Анқарага ажратилинадиган маблағнинг ҳажми ва вақти масаласида Европа Иттифоқи ва Туркия позицияси ўртасида кучли ихтилоф келиб чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

“Брюссель Анқара яқин икки йил ичида қочқинларни қўллаб-қувватлаши учун 3 млрд евро ажратишга рози. Аммо Туркиянинг истагича, бу сумма кам, унга бир йилга 3,5 млрд евро зарур”, — дейилади манбада.

Келишувга эришилганида, Европа Иттифоқи 500 млн еврони ўз бюджетидан, қолган 2,5 млрд еврони эса Европа Иттифоқи мамлакатларининг миллий бюджетидан ажратишни мўлжаллаган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш