10:35 / 30.11.2015
3071

Исроил ижтимоий тармоқларда "пичоқ" ва "яҳудий" сўзларини аниқлайдиган мобил илова ишлаб чиқади

Исроил ТИВ зўравонликка қарши кураш ишлари доирасида ижтимоий тармоқларда "яҳудий" ва "пичоқ" сўзлари ишлатилган ўринларни аниқлайдиган мобил илова ишлаб чиқилишини маълум қилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post газетасида хабар ёзилган.

Ушбу лойиҳа бўйича ишлаши учун 10 нафар ходимдан иборати янги бўлим ташкил этилади ва улар араб тили ҳамда замонавий технологиялар билимдонлари бўлишади.

Бу бўлим (департамент) YouTube, Google ва Facebook`да ивғо тарқатувчиларни аниқлаш билан шуғулланишади.

"Бу провакацион урушдаги катта қадам бўлади", деган Исроил ТИВ раҳбари ўринбосари Ципи Хотовели.

Унинг ишонч билдиришича, зўравонлик ва ивғогарлик ҳаракатларига қачон бўлмасин барҳам берилади.

Бироз олдинроқ, Исроил Фаластин билан муаммоларини ЕИ иштирокисиз ҳал қилмоқчилиги айтилганди.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу вазирлар билан учрашув вақтида Исроил "алоҳида террорчилар" таҳдиди остида қолаётгани, бундай террорчиликнинг пайдо бўлиши ижтимоий тармоқлар орқали амалга ошаётганини айтиб ўтганди.

Top